Ўзбекистон аҳолиси кўпайди
Жамият
−
09:17 8428 1 дақиқа
2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн 236 минг 704 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 693,5 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:
- Самарқанд вилояти – 4 379,8 минг киши;
- Фарғона вилояти – 4 223,0 минг киши;
- Қашқадарё вилояти – 3 717,0 минг киши;
- Андижон вилояти – 3 521,8 минг киши;
- Наманган вилояти – 3 190,8 минг киши;
- Тошкент шаҳри – 3 178,1 минг киши;
- Тошкент вилояти – 3 160,7 минг киши;
- Сурхондарё вилояти – 3 011,0 минг киши;
- Бухоро вилояти – 2 107,0 минг киши;
- Хоразм вилояти – 2 069,2 минг киши;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 2 053,2 минг киши;
- Жиззах вилояти – 1 566,9 минг киши;
- Навоий вилояти – 1 111,9 минг киши;
- Сирдарё вилояти – 946,3 минг киши.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн 069 минг 116 кишини ташкил этганди.
Live
Барчаси