Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши”га аъзо бўлгани расман тасдиқланди
Олам
−
11:28 2817 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан ташкил қилинган “Тинчлик кенгаши” Ўзбекистоннинг таъсисчи давлат сифатида аъзо бўлганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Кенгашнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилди.

Қайд этиш жоиз, 22 январь куни 19 мамлакат вакиллари Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида Ғазо секторида тинчлик ўрнатиш доирасида тузилган “Тинчлик кенгаши” низомини имзолаганди. Кенгаш ташаббускори АҚШ Президенти Дональд Трампнинг айтишича, ташкилотга бошқа давлатлар ҳам қўшилган.
Трамп раислигида ўтган тадбирда Аргентина, Арманистон, Баҳрайн, Болгария, Индонезия, Иордания, Марокаш, Мўғулистон, Озарбайжон, Парагвай, Покистон, Қатар, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Туркия, Венгрия ва бошқа давлатлар раҳбарлари, Бош вазирлари ва Ташқи ишлар вазирлари ҳам қатнашган.
“Тинчлик кенгаши” Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати ўртасида Ғазо секторини бошқариш бўйича келишувга мувофиқ тузилган, бироқ у бошқа минтақалардаги можароларнинг олдини олиш ва ҳал қилиш билан ҳам шуғулланиши тахмин қилинмоқда.
Ушбу ташкилот Низомини имзолаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва Ўзбекистон Кенгашга қўшилди.
Live
Барчаси