Ўзбекистон АҚШ ва Японияга қарши ўйнайди
Спорт
−
01 Март 3944 1 дақиқа
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония ҳамда АҚШ U-20 терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси расмий саҳифасида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, Осиё кубоги саралаш босқичи ҳамда 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар термаси халқаро ўртоқлик турнирида майдонга тушади.
Маълумот учун, Япония U-20 терма жамоасига қарши баҳс 25 март куни, АҚШ U-20 терма жамоасига қарши учрашув эса 28 март куни бўлиб ўтади. Ҳар икки ўйин ҳам Миллий футбол марказида соат 15:00 да старт олади.
Қайд этиш жоиз, 2027 йилги У-20 Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қилади.