Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчига айланди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳарбий қудрат бўйича Марказий Осиёда еткачига айланди. Бу ҳақда Global Firepower томонидан элон қилинган рейтингда келтирилган.

2026 йилги рейтингга кўра, Ўзбекистон 145 мамлакат ичида ўз рейтингини беш поғонага яхшилаб, 53-ўринга кўтарилган ва бу натижа орқали 58-ўринни эгаллаган Қозоғистонни ортда қолдирган.

Минтақавий рейтинг қуйидагича:

  • Ўзбекистон – 53-ўрин;
  • Қозоғистон – 58-ўрин;
  • Туркманистон – 78-ўрин;
  • Тожикистон – 100-ўрин;
  • Қирғизистон – 109-ўрин.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг асосий устунликларидан бири унинг сафарбарлик ресурси бўлиб қолмоқда. Мамлакат аҳолисидан қарийб 16 миллиони ҳарбий хизматга яроқли ҳисобланади. Тахминан 120 минг ҳарбий хизматчи қуролли кучларда, асосан қуруқликдаги бўлинмаларда хизмат қилади. 

Армия ихтиёрида 470 та танк ва 8692 та зирҳли транспорт воситаси мавжуд. Унинг артиллериясида 177 та ўзиюрар қурол мавжуд бўлиб, бу тоифада дунёда 23-ўринда туради.  Шунингдек, ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида 159 та ҳаво транспорти мафжуд бўлиб, улардан 101 таси вертолётларга тўғри келади. 34 та ҳужум вертолёти билан мамлакат ушбу тоифада дунёда 20-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтингда кучли ўнталикдан қуйидаги давлатлар жой олган:

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон Қуролли кучлари 145 мамлакат ичида 58-ўринни эгаллаган эди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Марказий Осиё Ўзбекистон армияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг