Ўзбекистон эркаклар шахмат терма жамоаси таркиби янгиланди
Спорт
−
09 Январь 4237 2 дақиқа
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси таркиби янгиланди. Бу ҳақда шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Соғлом рақобат ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида, белгиланган тартибга мувофиқ миллий терма жамоа таркиби ҳар тўрт ойда янгиланади”, дейилади хабарда.
Шу муносабат билан яқинлашиб келаётган халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоанинг янгиланган таркиби эълон қилинди. Унга кўра, эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг 3 тадан таркиби шакллантирилган. Ҳар бир таркибдан 5 нафардан шахматчи ўрин олган. Спортчиларни таркибларга жойлаштиришда уларнинг FIDE рейтинги ҳамда охирги натижалари ҳисобга олинган.
Эркаклар терма жамоаси
1-таркиб:
- Нодирбек Абдусатторов – GM (2751)
- Жавоҳир Синдоров – GM (2726)
- Нодирбек Якуббоев – GM (2691)
- Шамсиддин Воҳидов – GM (2644)
- Муҳиддин Мадаминов – GM (2567)
2-таркиб:
- Абдумалик Абдусалимов – GM (2560)
- Жаҳонгир Воҳидов – GM (2516)
- Ортиқ Ниғматов – GM (2459)
- Муҳаммадзоҳид Суяров – IM (2449)
- Саидакбар Сайдалиев – IM (2440)
3-таркиб:
- Ҳумоюн Бегмуродов – IM (2429)
- Баҳром Баҳриллаев – IM (2427)
- Алмас Раҳматуллаев – IM (2394)
- Даврон Шарипов – FМ (2381)
- Асроржон Омонов – IM (2353)
- Аёллар терма жамоаси
1-таркиб:
- Афруза Ҳамдамова – WGM (2403)
- Гулруҳбегим Тоҳиржонова – IМ (2363)
- Умида Омонова – WIМ (2334)
- Гулдона Каримова – WIМ (2323)
- Мадинабону Халилова – WCМ (2287)
2-таркиб:
- Нилуфархон Имомкузиева – WFМ (2232)
- Нилуфар Якуббоева – WGM (2195)
- Асал Салимова – WFМ (2177)
- Маржона Маликова – WИМ (2081)
- Шоҳина Аҳмедова – WCМ (2056)
3-таркиб:
- Мафтуна Бобомуродова – WIМ (2044)
- Озода Шаҳзодова – (2044)
- Зилола Актамова – WFМ (2032)
- Рукия Олимова – WFМ (2021)
- Мумтозбегим Мансурова – WCМ (2020)
Маълумот учун, 2026 йилда Ўзбекистон 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади.