Ўзбекистон Габонни мағлубиятга учратди
Спорт
−
27 Март 7159 1 дақиқа
Бугун, 27 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA Series халқаро ўртоқлик турнир доирасида Габонга қарши баҳс олиб борди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб учрашувнинг 6-дақиқасида меҳмонлар вакили Аверлант ҳисобни очган бўлса, 14-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Жоҳонгир Ўрозов Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга қўшиб берилган 90+4-дақиқада Алишер Одилов Ўзбекистон терма жамоасининг 3-голини киритди. Учрашув якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди.
Тошкент мезбонлигидаги халқаро турнир доирасида иккинчи учрашувда Венесуэла Тринидад ва Тобагони 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 30 март куни Венесуэла терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Ушбу баҳс ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.