Ҳусанов Габонга қарши ўйинда майдонга тушмайди

Спорт

image

“Манчестер Cити” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг ноябрь ойида Эронга қарши учрашувда қизил карточка олганлиги сабаб бугун Габонга қарши учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Маълумки, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг ноябрь ойида Дубай шаҳрида бўлиб ўтган “Al Ain International Cup” мусобақасининг финал учрашувида қизил карточка олганди. FIFA регламентига мувофиқ, Ҳусанов бугун, 27 мартга кунги Габонга қарши учрашувида майдонга туша олмайди. 

Маълумот учун, “Al Ain International Cup” халқаро ўртоқлик турнирида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронни пенальтилар сериясида мағлуб этиб бош совринни қўлга киритган эди. Габонга қарши учрашув эса “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да бошланади. Шундан сўнг терма жамоа жорий йилнинг 30 март санасида Венесуэлага қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Габон Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг