Ўзбекистон Қамбарота-1 ГЭС қурилишини молиялаштиради

Жамият

image

Қамбарота-1 ГЭС қурилиши Қирғизистон (34 фоиз), Ўзбекистон ва Қозоғистон (33 фоиздан) томонидан келаси йилдан бошлаб молиялаштирилади. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси сув энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда минтақавий аҳамиятга молик қўшма лойиҳаларни, энг аввало, Қамбарота-1 ГЭС қуриш лойиҳасини самарали илгари суриш муҳим эканини таъкидлаган.

“Минтақанинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва биргаликда бошқариш мақсадида келгуси йилда Қирғизистон ва Қозоғистон билан биргаликда Қамбарота-1 гидроэлектр станциясини қуриш лойиҳасини молиялаштиришни бошлаймиз”, деган Президент Шавкат Мирзиёев.

Маълумот учун, Қирғизистондаги Қамбарота-1 ГЭС қурилиши қиймати 4,2 миллиард долларга баҳоланмоқда, халқаро молия институтлари томонидан молиялаштиришнинг умумий портфели эса 5,6 миллиард долларга етган.

Томонларнинг иштирок этиш улуши қуйидагича тақсимланган: Қирғизистон – 34 фоиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон – 33 фоиздан. Ҳар бир мамлакат электр энергиясини ўз улушига мутаносиб равишда олиши мумкин бўлади, бунда бозор шароитлари ва эҳтиёжларга қараб тузатишлар киритилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қамбарота-1 ГЭС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг