Ўзбекистон “Катта Дубулға” турнирини кучли учликда якунлади
Спорт
−
02 Март 2628 1 дақиқа
Кеча, 1 март куни Тошкентда дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнирини ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик умумжамоа ҳисобида 8 та медаль билан кучли учликдан жой олди.
Мусобақанинг сўнги кунида -100 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Эрназар Сарсонбоев кумуш, +78 кг вазн тоифасида қатнашган Умида Ниғматова бронза, мусобақанинг сўнгги баҳсида +100 кг вазн тоифасида иштирок этган Алишер Юсупов кумуш медаль билан тақдирланди.
Терма жамоа сафидаги ягона олтин медални жорий йилнинг 27 февраль куни баҳсларда аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Шукуржон Аминова қўлга киритган эди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта Дубулға” турнирида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди. Медаллар жамғаришда япониялик дзюдочилар етакчилик қилди. Улар турнирда 4 олтин 3 кумуш ва 7 та бронза медалга эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Озарбайжон эса 4 та олтин 1 та кумуш 2 та бронза медаль билан 2-ўринни эгаллади.