Ўзбекистон МТЖда Роландо иш бошлади 

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига янги мураббий келиб қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, эндиликда италиялик собиқ футболчи Роландо Бьянки Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штабида фаолият олиб боради. Мутахассис терма жамоада ҳужумчиларини тайёрлаш жараёнига кўмаклашади.

Маълумот учун, Роландо Бьянки футболчилик фаолияти давомида “Аталанта”, “Кальяри”, “Режина”, “Манчестер Сити”, “Торино”, “Болонья” ва “Мальорка” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, турли ёшдаги Италия терма жамоаларида ҳам тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро май ойида бўлиб ўтадиган йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Фабио Каннаваро Роландо Бьянки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг