Ўзбекистон ва Исроил вакиллари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди
Жамият
−
11 Март 3989 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Исроил давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари, шунингдек долзарб минтақавий масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият бўйича атрофлича фикр алмашилган.
Учрашув якунида томонлар ўзаро мулоқотни давом эттириш, икки томонлама ҳамкорликни янада юксалтириш ва мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳудуди бўйлаб ракета ҳужумлари оқибатида ракета парчаларидан жароҳат олган фуқаролар сони ортиб бораётгани сабабли Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиққанди. Элчихона барча Ўзбекистон фуқароларини Исроил Фронторти қўмонданлиги кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга чақирган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март