Ўзбекистон ва Нидерландия ўйинида қўшимча бўлимлар ҳам бўлади

Спорт

image

Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Баҳда ҳисобдан қатъий назар 30 дақиқалик қўшимча бўлимлар бўлади. Бу ҳақида ЎФА хабар берди.

Маълум қилинишича, томонлар келишуви асосида учрашув якунланганидан сўнг кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар иштирокида 30 дақиқадан иборат қўшимча иккита бўлим ўтказилади. Ушбу баҳс АҚШда Тошкент вақти билан 23:45 да бўлиб ўтади.

Баҳс ҳар иккала терма жамоаларнинг ўзаро келишуви асосида мухлисларсиз ёпиқ эшиклар остида бўлиб ўтади, бироқ ушбу ўйинни Ўзбекистон ҳудудидаги телеканаллар трансляция қилади.

Маълумот учун, бу Ўзбекистон терма жамоасининг Шимолий Америкадаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлади. Бунгача терма жамоа жорий йилнинг 2 июнь куни Канадага қарши ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказди. Унда Фабио Каннаваро шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Бу Нидерландия терма жамоаси учун ҳам мундиал олдидан иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳисобланади. Бунгача нидерландлар жорий йилнинг 3 июнь куни Жазоир терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни қўлдан бой берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг