Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари қўшма баёнот имзолади

Жамият

image

Бугун, 26 март куни Ўзбекистон – Тожикистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолаган.

Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирликлар ва идоралар даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўплами, жумладан:

  • Товар айирбошлашни ошириш дастури;
  • Саноат кооперацияси дастури;
  • Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисида битим;
  • Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Чегараолди ҳудудларда радиочастоталарни ўзлаштиришни мувофиқлаштириш тўғрисида битим;
  • “Ўзбекистон – Тожикистон инвестиция компанияси”ни ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
  • “Е-Permit” ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • 2026-2028 йилларда саноат ва инновациялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;
  • 2026-2028 йилларда тоғ-кон саноати ва янги технологиялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;
  • 2026-2027 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • 2026-2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;
  • 2026-2028 йилларда агросаноат мажмуида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;
  • инновация, давлат хизмати, молия, таълим ва суд қарорларини мажбурий ижро этиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан Тошкентга етиб келганди. Тошкент халқаро аэропортида олий меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Шунингдек, Кўксарой қароргоҳида Имомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Кейинроқ эса Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон тор доирада музокара ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказди. Шунингдек, икки давлат етакчилари йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон қўшма баёнот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг