Ўзбекистонда дори-дармонлар нархи арзонлашади
Жамият
−
04 Февраль 3580 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2026 йил 1 мартдан бошлаб аҳоли учун дори воситалари нархлари 40–60 фоизгача пасайтирилади. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Нархларнинг пасайишига импорт қилинадиган 2 минг номдаги дорилар учун референт нархлар белгиланиши, дистрибюторлар устамаларининг қисқартирилиши ҳамда фармацевтика соҳасига инвестициялар ҳажмининг оширилиши сабаб бўлмоқда. Хусусан, соҳа ривожи учун 392 миллион АҚШ доллари инвестиция жалб этилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 2,3 баробар кўпдир.
Шунингдек, йил охиригача яна 4 минг номдаги дори воситалари нархини пасайтириш режалаштирилган. Бундан ташқари, маҳаллий корхоналарда технологиялар трансфери асосида импорт ўрнини босувчи дори ишлаб чиқаришни кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда тиббий спирт ўрнига лосьонлар сотилгани аниқланганди.
Жамшидбек Амиров
Live
Барчаси