Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш қисқарди

Жамият

image

2025 йил январь-октябрь ойларидаги саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари эълон қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 10 ой давомида республикадаги корхоналар томонидан 865,8 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2024 йил мос даври билан солиштирилганда 6,7 фоизга ошган.

Маълумотларига кўра, январь-октябрда Ўзбекистонда 35,5 миллиард метр куб табиий газ қазиб олинган. Бу кўрсаткич 2023 йил мос давридагидан 3,5 миллиард метр кубга, 2024 йил 10 ойига нисбатан 1,8 миллиард метр кубга кам.

Январь-октябрда мамлакатда 974,7 тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бунда рақамлар 2023 йил мос давридагига қараганда 131,5 минг тоннага, 2024 йил 10 ойига нисбатан 118,7 тоннага қисқарган.

Нефть қазиб олиш ҳажми 2024 йил 10 ойида 602 минг тоннани ташкил этган бўлса, жорий йил январь-октябрь ойларида 547,3 тонна бўлган. Қисқариш – 54,7 тонна.

Ҳисобот даврида дизель ва кўмир ишлаб чиқариш ҳажми ўсгани қайд этилган. Жумладан, 10 ой ичида 978,1 тонна дизель ишлаб чиқарилган (2024 йил мос даврида 877,9 минг тонна). Кўмир ишлаб чиқариш ҳажми эса 6,5 миллион тоннага етган (ўтган йил 10 ойида 6,3 миллион тонна).

Январь-октябрь ойларида мамлакатда 69,2 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу 2024 йил мос даврига нисбатан 3,8 фоизга кўп (66,7 миллиард кВт/соат).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонликларнинг ўртача даромади 21,8 млн сўмга етганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ бензин январь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг