Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Венгриянинг Magnus Aircraft Zrt. компанияси бош ижрочи директори Ласзло Борос билан учрашиб, мамлакатда Magnus Fusion 212 самолётларини маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Magnus Aircraft Zrt Венгрияда жойлашган халқаро компания бўлиб, у композит материаллардан инновацион самолётларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. 

Компаниянинг асосий қароргоҳи Погани шаҳрида, Печ–Погани халқаро аэропорти яқинида жойлашган ва қарийб 8000 квадрат метр майдонни эгаллайди.

Компания вакиллари шунингдек, АҚШ, Хитой, Кения, Нигерия, Сербия ва Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Ўзбекистон Бразилиянинг Embraer компаниясидан C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётларини сотиб олиши хабар қилинган эди.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон самолёт ишлаб чиқариш Magnus Fusion 212

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг