Ўзбекистоннинг рақиби ЖЧ учун таркибини эълон қилди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақиби Конго терма жамоаси мундиаль учун қайдномасини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу таркибда Англия, Испания, Францияда ҳаракат қилувчи бир неча ўйинчилар жалб қилинган.

Конго терма жамоаси мундиаль учун қайдномаси билан танишинг:

Маълумот учун, Конго Жаҳон чемпионатини жорий йилнинг 17 июнь куни Португалияга қарши учрашув билан бошлайди. Африка қитъаси вакилларининг Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашуви гуруҳ босқичининг 3-турида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс жорий йилнинг 28 июнь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги яна бир рақиби Колумбия терма жамоаси ҳам мундиал учун кенгайтирилган таркиби эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Конго Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг