Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Жамият
−
11 Май
35902Бугун, 11 май куни Тошкент вақти билан 03:03 да Наманган ва Андижон вилоятида 3,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Пахтаобод тумани 2-3 балл, 15 км;
- Избоскан тумани 2 балл, 20 км;
- Учқўрғон тумани 2 балл, 21 км.
Маълум қилинишича, эпимарказда сезилиш кучи: 4 баллни ташкил этган.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 263 км жанубий-шарқда жойлашган.
Магнитуда: 3,1. Чуқурлиги: 5 км. Эпимарказ: Қирғизистон Республикаси, Жалолобод.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент вақти билан 11:47 да Афғонистонда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлганди ва унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганди.
LiveБарчаси