Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғилмоқдами ёки қизлар?
Бу қизиқ
−
20 Май 8654 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида 191 мингдан ортиқ тирик туғилиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳисобот даврида жами 191 086 та тирик туғилиш рўйхатга олинган.
Шундан:
- ўғил болалар – 98,5 минг нафарни (51,5 фоиз);
- қиз болалар – 92,6 минг нафарни (48,5 фоиз) ташкил этган.
Туғилишларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимотига кўра, шаҳар жойларда 93,7 минг нафар (49,1 фоиз), қишлоқ жойларда эса 97,4 минг нафар (50,9 фоиз) чақалоқ туғилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолати қайд этилганди. Ўшанда ҳам ўғил болалар улуши юқори бўлиб, улар жами туғилган чақалоқларнинг 51,7 фоизини ташкил этган.
Live
Барчаси