Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби эълон қилинди
Спорт
−
13 Январь 1794 1 дақиқа
Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубоги 3-тур доирасида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоанинг ушбу учрашув учун асосий таркиби эълон қилинди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши учрашувни қуйидаги таркиб билан бошлайди:
Учрашув “Принс Фейсал бин Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 16:30 бошланади.
Мазкур ёш тоифасида жамоалар ўзаро сўнгги бор 2023 йилги Осиё ўйинларининг ярим финалида тўқнаш келган. Хитойда бўлиб ўтган ушбу учрашувда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1:2 ҳисобида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб, мусобақани бронза медали билан якунлаган эди.
Маълумот учун, Саудия Арабистони мезбонлигида ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1-турда Ливанга қарши учрашувда Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромовнинг голлари эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи турда эса Равшан Ҳайдаров шогирдлари Эронга қарши баҳсда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳозирда Ўзбекистон 4 очко билан “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Live
Барчаси