Венесуэла ҳукумати америкалик маҳбусларни озод қилмоқда

Олам

image

Венесуэланинг муваққат ҳукумати Президент Николас Мадуро ҳокимиятдан четлатилиб, Делси Родригес вақтинча раҳбар этиб тайинлаганидан кейин камида 4 нафар АҚШ фуқаросини ва ўнлаб маҳбусларни озод қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.  

Масалага яқин манбанинг нашрга маълум қилишича, АҚШ фуқароларининг озод қилиниши Николас Мадуронинг ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг биринчиси бўлиб Делси Родригес бошчилигидаги муваққат ҳукумат ўнлаб сиёсий маҳбусларни озод қила бошлаган бир пайтга тўғри келмоқда. 

АҚШ Давлат департаменти кеча, 13 январь куни муваққат ҳукуматнинг ушбу ҳаракатларини олқишлаган. 

“Венесуэлада ҳибсда бўлган америкаликларнинг озод этилишини олқишлаймиз. Бу муваққат ҳокимият томонидан тўғри йўлдаги муҳим қадамдир”, деган департаменти вакили. 

Давлат департаментининг юқори лавозимли расмийсига кўра, департамент аъзоси гуруҳи озод этиш жараёнига ёрдам бериш учун Венесуэлага борган. 

Бунгача CNN сўнгги ойларда Венесуэлада камида беш нафар АҚШ фуқароси ҳибсга олингани ҳақида хабар берган. Мадуро ҳукумати даврида АҚШ фуқароларини АҚШ ҳукуматига сиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида ушлаб туриш амалиёти узоқ йиллар давом этган. 

Хабарда айтилишича, Трамп маъмурияти Венесуэлада барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақириб келмоқда. Бу муваққат ҳукуматга қўйилган бир қатор талаблардан бири бўлиб, маъмурият иқтисодий ва ҳарбий босим воситалари орқали Делси Родригес ва унинг ҳукуматини ҳамкорликка мажбур қила олишини таъкидлаган. 

Ўтган ҳафта Венесуэла ҳукумати бир қатор таниқли маҳбусларни, жумладан, мухолифат сиёсатчиларини озод эта бошлаган. Ҳукумат бу қадамни “тинчликка эришиш йўлидаги ишора” деб атаган. Бироқ озод этиш жараёни кўпчилик кутганидан анча секин кечмоқда. 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Penal Forum ташкилоти маълумотига кўра, сиёсий сабабларга кўра ноқонуний ҳибсда сақланаётган 800 дан ортиқ одамдан 12 январга қадар атиги 56 нафари озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ етакчиси Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғига ўзининг расмий портрети ва унинг лавозими ёзиладиган пастки қисмига “Венесуэланинг муваққат президенти” деган ёзув туширилган постни ҳазил тариқасида жойлаганди.    


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Делси Родригес америкалик маҳбуслар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг