Винисиус Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
Спорт
−
23 Январь 643 1 дақиқа
“Реал Мадрид” қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда UEFA расмий саҳифасида маълум қилди.
Жорий йилнинг 20 январь куни “Реал Мадрид” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг еттинчи тури доирасида ўз майдонида “Монако”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Винисиус битта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.
Овоз бериш якунларига кўра, бразилиялик футболчи “Барселона” ярим ҳимоячиси Фермин Лопес, “Спортинг” ҳужумчиси Луис Суарес ҳамда “Атлетик Билбао” футболчиси Роберт Наваррони ортда қолдириб, 7-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Маълумот учун, 25 ёшли Винисиус Жуниор 2018 йил ёзидан буён “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келмоқда. “Қироллик клуби” билан у 3 марта Ла Лига ва 2 марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. Жорий мавсумда эса Винисиус барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифи бўлди.
Live
Барчаси