Ямаль ЖЧда ғолиб чиқса, соқол ва мўйловини ўстиришга ваъда берди
Спорт
−
08 Июнь 1421 1 дақиқа
“Барселона” ярим ҳимоячиси Ламин Ямаль Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, соқол ва мўйловини ўстиришга ваъда берди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
“Агар биз Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонсак, уч ҳафта давомида соқол ва мўйлов ўстиришга ваъда бераман”, дейди Ямаль.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.
Испания терма жамоаси “Ҳ” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги жамоа турнирдаги иштирокини жорий йилнинг 15 июнь куни Кабо-Вердега қарши ўйин билан бошлайди.
Ушбу мусобақа Ямаль учун илк Жаҳон чемпионати бўлади. У бунгача Испания терма жамоаси сафида Евро-2024 мусобақасида чемпионликни қўлга киритган эди.
Live
Барчаси