Йил сенсацияси: “Реал” Сегунда жамоасига мағлуб бўлиб, кубокни тарк этди
Спорт
−
15 Январь 1816 1 дақиқа
Кеча, 14 январь куни Испания Қироллик кубоги 1/16 финал босқичи доирасида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда Сегунданинг “Альбасете” клубига 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради ва мусобақани тарк этди.
Учрашувнинг 42-дақиқасида Хави Вильяр киритган гол “Альбасете”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда, аниқроғи 45+3-дақиқада Франко Мастантуоно ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.
Иккинчи бўлимнинг 82-дақиқасида Хефте Бетанкор яна бир бор мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда, 90+1-дақиқада Гонсало Гарсия мувозанатни тикловчи голни киритди. Бироқ 90+4-дақиқага келиб Хефте Бетанкорнинг навбатдаги голи ўйин тақдирини ҳал қилди. Якуний ҳисоб 3:2.
Шу тариқа, “Реал Мадрид” Альваро Арбелоа қўл остидаги илк учрашувида Сегунданинг 17-ўрнида бораётган жамоага мағлуб бўлиб, Испания Қироллик кубогини 1/16 босқичида тарк этди.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль