Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Спорт

image

Якунига етаётган 2025 йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Рўйхатда 27 нафар футболчи номи қайд этилган. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Ушбу рўйхатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ва ортда қолган Ўзбекистон Суперлигаси мавсумида яхши ўйинлар ўтқазган футболчилар ўрин эгаллаган.

Ушбу 27 нафар футболчилардан бири 2025 йилнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Ўзбекистон Суперлигасида ортда қолган мавсумнинг “Энг яхши футболчиси” деб топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА Игорь Сергеев Йилнинг энг яхши футболчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг