Жанубий Корея Чехияни мағлубиятга учратди
Спорт
−
12 Июнь 4830 1 дақиқа
Бугун, 12 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “А” гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда кореяликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоалар Мексиканинг Сапопан шаҳридаги “Акрон” стадионида майдонга тушди. Учрашувда Жанубий Корея терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳисоб 59-дақиқада очилди – чехиялик ҳимоячи Ладислав Крейчи ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Хван Ин Бом ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада эса О Ҳён Гю гол киритиб, Жанубий Кореяга муҳим уч очко келтирди.
Ушбу натижадан сўнг Жанубий Корея ўз ҳисобидаги очколар сонини учтага етказиб, гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди. Чехия эса ҳали очко жамғара олмаган ҳолда учинчи поғонада қолмоқда.
“А” гуруҳида пешқадамликни Мексика терма жамоаси сақлаб турибди.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мексикаликлар Жанубий Африкани 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Live
Барчаси