ЖЧда илк сенсация: Қатар Швейцария билан дуранг ўйнади
Спорт
−
14 Июнь 3712 1 дақиқа
2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Қатар ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги 1-тур баҳси якунланди. Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Учрашув АҚШнинг Калифорния штати Санта-Клара шаҳридаги “Левайс” стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида гондураслик Саид Мартинес фаолият олиб борди.
Ҳисоб 17-дақиқада очилди. Швейцария ҳужумчиси Брил Эмболо пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Қатарликлар эса учрашувга қўшиб берилган 90+4-дақиқада ҳимоячи Буалем Хухи томонидан киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Шу тариқа ушбу жамоалар дастлабки турда бир очкодан бўлишиб олди. Қизиғи, ҳозирда гуруҳда 4 та жамоа ҳам бир очко қўлга киритди.
Эндиликда 2-турда Қатар терма жамоаси жорий илнинг 19 июнь куни Канадага қарши майдонга тушади. 24 июнь куни бўлиб ўтадиган 3-турда эса Босния ва Герцеговина билан куч синашади. Швейцария терма жамоаси 18 июнь куни Босния ва Герцеговинага қарши ўйнайди. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини эса 24 июнь куни Канадага қарши ўтказади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси