Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 22-25 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 декабрда 5-10 даража совуқ, 23-25 декабрда 3-8 даража совуқ, кундузи 22 ва 25 декабрда 0-5 даража илиқ, 23-24 декабрда 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 23-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 декабрда 2-7 даража совуқ, 23 декабрда 0-5 даража совуқ, 24-25 декабрда 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 22 декабрда 2-7 даража илиқ, 23-24 декабрда 7-12 даража илиқ, 25 декабрда 5-10 даража илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси 22 декабрда 5-10 даража совуқ, 23-25 декабрда 3-8 даража совуқ, кундузи 22 ва 25 декабрда 0-5 даража илиқ, 23-24 декабрда 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 24-25 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 23-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 24-25 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 23-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 23-25 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 24-25 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22-23 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 24-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. 22 декабрда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-23 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 24-25 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг