Ҳафта бошида қор ёғиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 14-17 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 15 ва 17 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 16 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади, 15-17 декабрда кечаси 3-8 даража совуққача, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиққача пасаяди.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 15-17 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади, 15-17 декабрда кечаси 3-8 даража совуққача, кундузи 2 даража совуқ,3 даража илиққача пасаяди. 

Бухоро вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15-17 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 15 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 16-17 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 ва 17 декабрда ёғИнгарчилик Кутилмайди. 16 Декабрда Куннинг Иккинчи Ярмида Баъзи Жойларда ЁмғИр ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 15 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 16-17 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; вилоят шимолида 14 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади; 15-17 декабрда кечаси 3-8 даража совуққача, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиққача пасаяди. 

Тошкент, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 15 декабрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 16-17 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, фақат 15 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 15 декабрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 16-17 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, фақат 15 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-16 декабрда 10-15 даража илиқ, 17 декабрда 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, фақат 15 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 14-15 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ; 15 декабрда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ; 16-17 декабрда кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг