Ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан қўрқамиз – Саида Мирзиёева болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида

Жамият

image

Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтирдик. Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак. Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур”, дейди Саида Мирзиёева.

Унинг билдиришича, кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади.

“Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз”, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Билдирилишича, бугун, 15 декабрь куни масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш чоралари каби долзарб масалалар муҳокама қилинган.

“Барча масъул раҳбарларни бугунги суҳбатдан тегишли хулоса чиқаришга чақираман. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши керак. Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ”, дейди Саида Мирзиёева.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева зўравонлик аёллар ҳуқуқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг