Ҳайит намози вақтида Тошкентдаги кўплаб кўчалар ёпилади (видео)
Жамият
−
26 Май 1633 2 дақиқа
Эртага, 27 май куни Тошкентдаги 119 та масжидда ҳайит намозлари адо этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайит намозларини юқори савияда ва тартибли ташкил этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар учун қулай шароит яратиш мақсадида 26 май соат 24:00 дан 27 май соат 08:00 га қадар Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Хусусан, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Юнусобод, Яккасарой, Сергели, Яшнобод ва Миробод туманларидаги йирик масжидлар атрофидаги асосий кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
Чекловлар “Тўрабува”, “Хўтан”, “Алибек”, “Исломобод”, “Ҳазрати Имом”, “Дўстжонбой”, “Шайх Зайниддин”, “Хўжа Аламбардор”, “Кўк ота”, “Убай ибн Каъб”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, “Новза”, “Абдуллоҳ ибн Масъуд”, “Ҳазрати Али”, “Минор”, “Мирзо Юсуф”, “Усмон бин Маъзун”, “Нурул Ислом”, “Ислом ота” ҳамда “Қўйлиқ ота” масжидлари яқинидаги кўчаларда амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан ҳаракатни бошланиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси