Ҳормуз очилди. Трамп Эронга миннатдорлик билдирди

Олам

image

Эрон Ҳормуз бўғози Исроил ва Ливан ўртасидаги тинчлик келишуви жараёни давомида барча тижорий кемалар учун тўлиқ очиқ бўлишини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни мамлакат Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Ароқчи баёнотида Ливан билан тинчлик сулҳига мувофиқ, илгари белгиланган йўналиш орқали Ҳормуз бўғози орқали тижорий кемалар ўтишига рухсат берилганини эълон қилган. Унинг таъкидлашича, бу қарор фақат тинчлик сулҳи муддати давомида амал қилади.

Хабар эълон қилингач, жаҳон бозорида Брент нефти нархи кескин тушиб, тахминан 8,7 фоизга арзонлашди ва 90 доллар атрофида нарx қайд этилган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам ижтимоий тармоқдаги баёнотида Эроннинг бу қарорини олқишлаб, Ҳормуз бўғози очилгани учун миннатдорлик билдирган. У ўз постида бўғоз номини “Эрон бўғози” дея нотўғри ёзган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва Ливан етакчилари ўртасида 10 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилганди. Мазкур сулҳ 17 апрель куни тун ярмидан бошлаб амал қила бошлаган.

Шунга қарамай, Исроил сулҳнинг илк соатларида жанубий Ливандаги бир нечта шаҳарларни ўққа тутди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Аббос Ароқчи Ҳормуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг