Ҳусанов ойнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер  Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида январь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатига кирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Ҳусановдан ташқари  Бернарду Силва ва Жанлуиджи Доннарумма номзоди ҳам январь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиши кўрсатилган. Ғолибни аниқлаш клубнинг расмий веб саҳифасида овоз бериш йўли билан аниқланмоқда.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов ушбу ойда “Манчестер Cити” сафида тўртта мусобақа доирасида тўққизта учрашувда майдонга тушди. Ҳозирда “шаҳарликлар” АПЛ жадвалида 47 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов UEFA Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бернарду Силва Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер  Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг