Неймарнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ – ОАВ

Спорт

image
Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун чақирилган ҳужумчиси Неймар Жуниор жароҳат олди. Унинг жароҳати шунчаки енгил шиш эмас ва тикланиши “Сантос” клуби маълум қилганидан кўра кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) 34 ёшли ҳужумчининг соғлиғи ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигидан норози. Неймарнинг Жаҳон чемпионати олдидан Панама (31 май) ва Миср (5 июнь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши эҳтимолдан йироқ экани таъкидланмоқда.

Карло Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штаби Неймарнинг жисмоний ҳолати унга Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк учрашувда — 14 июнь куни Марокашга қарши баҳсда майдонга тушиш имконини берадими ёки йўқми, шу масалани ҳам муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Бразилия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркибига жалб қилингандан бир неча кун ўтиб, “Сантос” машғулотларида жароҳат олганди.

Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Жаҳон чемпионати Бразилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг