1-курс талабаларидан ётоқхонага аризалар қабули бошланди (қўлланма)

Жамият

image

Бугун, 20 август куни жорий йилда талабаликка тавсия этилганлардан ётоқхонага аризалар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар тураржойи ахборот тизими”га юклаш ишлари ўз якунига етган.

Эндиликда 1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали электрон ариза юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025-2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари чиққани ва тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 15 августдан 24 августга қадар (10 кун давомида) апелляция бериши мумкинлиги хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Талаба ётоқхона Талабалар тураржойи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг