1 млрд сўмлик хорижий валютанинг чет элга чиқиб кетишининг олди олинди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 3107 1 дақиқа
Тошкент вилоятида қарийб 1 млрд сўмлик ҳорижий валютанинг чет элга чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Ўтказилган тадбирда Ўзбекистондан Қозоғистонга нақд пул кўринишида хорижий валюта қимматликларини ноқонуний тарзда “ташмачи” фуқаролар ёрдамида божхона чегараси орқали олиб чиқиб кетилишининг олди олинди. Жумладан, Тошкент тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда 30 ёшли гуруҳ етакчиси жами 5 млн 622 минг Россия рублини кичик партияларга бўлган ҳолда, Қозиғистонга ўтказиб бериши учун ушбу маблағни “ташмачи” шахсга берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, гуруҳ етакчисининг автотранспорт воситаси ҳамда яшаш хонадонидан жами 11 минг 220 доллар, шунингдек, мазкур пул маблағининг асл эгалари қайд этилган дафтар процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) иккинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ҳамда Андижон вилоятида хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилганди.