1-синфга онлайн қабул бошланди
Жамият
−
20 Июнь 2025 3737 1 дақиқа
2025-2026 ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул бугун, 20 июнь куни соат 09:00 дан бошланди. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Электрон аризаларни вазирликнинг my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.
Агар электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, call-марказнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари ёки Telegram'даги @mymaktab_uz расмий канали орқали жавоб олиш мумкин.
Қайд этиш жоиз, “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олий таълим муассасалари ва академик лицейларга ҳужжатларни қабул қилиш бошлангани хабар қилинганди.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь