2025 йилда авиаҳалокатларда қанча одам қурбон бўлгани айтилди

Бу қизиқ

image

2025 йилда авиаҳалокатлар оқибатида 418 киши вафот этган. Бу ҳақдаги маълумотлар бутун дунё бўйича фуқаролик авиациясидаги ҳодисаларни жамлаб борувчи “Aviation Safety Network” порталида келтирилган.

Мониторингда камида 14 кишини сиғдира оладиган самолётлар ҳисобга олинган. Ушбу статистикага кўра, 2025 йилда авиация ҳодисаларида 352 нафар йўловчи, 33 нафар экипаж аъзоси ва 33 нафар бошқа шахс ҳалок бўлган.

Бу кўрсаткич 2024 йилга (334 қурбон) нисбатан юқори, бироқ 50 йил аввалгига қараганда анча паст. 1970 йилларда парвоз пайтида ҳалок бўлиш эҳтимоли 264 мингдан 1 бўлган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 11 миллион 459 минг 330 тадан 1 ни ташкил этади. Шу билан бирга, ўша даврдан буён авиайўловчилар сони қарийб 10 баравар ошиб, йилига 4,7 миллиард кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилдаги энг йирик авиация ҳалокати Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Air India авиакомпаниясига тегишли Boeing 787-8 Dreamliner самолётининг қулаши бўлган эди. Ўшанда 260 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

авиаҳалокат фуқаролик авиацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг