2025 йилда Тошкент метросидан рекорд даражада йўловчи фойдаланди
Жамият
−
04 Февраль 2604 1 дақиқа
2025 йилда Тошкент метрополитени рекорд даражада йўловчиларга хизмат кўрсатди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда Тошкент метроси жами 286,8 млн йўловчига хизмат кўрсатган. Бу бир кунда ўртача 785,6 минг йўловчига тўғри келади.
Маълумот ўрнида, бу метрополитен тарихидаги энг юқори кўрсатгич ҳисобланиб, 2024 йилги рақамларга нисбатан 6,1 фоизга ошган.
Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:
- 2020 йил – 38,8 млн;
- 2021 йил – 101,8 млн;
- 2022 йил – 136,7 млн;
- 2023 йил – 172 млн;
- 2024 йил – 270,3 млн;
- 2025 йил – 286,8 миллионни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенининг 19 та метро бекатларидаги кассалар ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси