2025 йилда Ўзбекистонда қанча одам вафот этиши прогноз қилинди
Бу қизиқ
−
25 Февраль 30425 2 дақиқа
2025 йили дунёда 63,1 млн киши, Ўзбекистонда эса 219,4 минг киши киши вафот этиши мумкин. Бу ҳақдаги тахминий маълумотларни “Earthly Data” тақдим этди.
Қайд этилишича, 2024 йилда дунёда 62,4 млн киши ҳалок бўлган, бу 2023 йилга (61,7 млн киши) нисбатан 1,2 фоизга кўп дегани.
“Йиллик ўсиш суръати 1,2 фоизни ташкил этган ҳолда 2025 йилда вафот этадиганлар сони 63,1 млнга етиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, мамлакатлар бўйича 2025 йилда Ўзбекистон учун прогноз қилинган ўлим сони 219,4 минг кишини ташкил этади.
МДҲнинг бошқа давлатлари орасида 2025 йилда энг кўп ўлим Россияда бўлиши тахмин қилинмоқда. У ерда 1,9 млн киши вафот этиши кутилмоқда. Кейинги ўринлардан Украина (520,2 минг киши), Қозоғистон (140,6 минг киши), Беларусь (119,1 минг киши), Озарбайжон (70,1 минг киши), Туркманистон (44,8 минг киши), Қирғизистон (44,1 минг киши), Молдова (42 минг киши) ва Арманистон (27,7 минг киши) жой олган.
Қолаверса, макрорегионлар бўйича энг кўп ўлим Осиёда бўлиши тахмин қилинмоқда. У ерда 34,7 млн киши вафот этиши мумкин. Рейтингда иккинчи ўринда Африка (11,7 миллион киши), учинчи ўринда Европа (8,5 миллион киши) боради. Америкада 7,9 млн, Океанияда эса 317,8 минг ўлим кутилмоқда.
Гендер бўйича, прогноз маълумотларига кўра, бир йилда дунёда 34,1 млн эркак ва 29,1 млн аёл вафот этади. Эркаклар орасида ўлимнинг прогноз қилинган сони аёллар ўртасидаги кўрсаткичдан 17,3 фоизга кўп.
2100 йилга бориб, олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб ўлимлар сони 122,9 млн кишига етади, бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан 97 фоизга кўп дегани.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 19 135,8 минг киши шаҳарда ва 18 407,4 минг киши қишлоқ ҳудудида яшаши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси