8 давлат Исроилнинг Ал-Ақсода жума намози чекловини қоралади
Олам
−
12 Март 5567 2 дақиқа
Жорий йилнинг 6 март куни Исроил расмийлари Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида жума намозини бекор қилган эди. Кеча, 11 март куни аҳолиси асосан мусулмон бўлган 8 давлат, жумладан, Туркия, Миср, Иордания, Индонезия, Покистон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари Рамазон ойида мусулмон ибодат қилувчиларининг Ал-Ақсо масжидига киришига қўйилган чекловларни қоралади. Бу ҳақда “Daily Sabah” хабар қилди.
Қайд этилишича, мазкур 8 давлатнинг Ташқи ишлар вазирлари биргаликда баёнот чиқарган. Ҳужжатда Исроил ҳукумати Рамазон ойида масжид эшикларининг мусулмонларга ёпишда ва провокацион ҳаракатларда давом этаётганликда айбланган ва халқаро ҳамжамият Исроилга қарши чоралар кўриш учун чора кўришга чақирилган.
Вазирлар, шунингдек, Қуддуснинг Эски шаҳаридаги ва ибодат жойларидаги хавфсизлик чекловлари халқаро қонун, жумладан, халқаро гуманитар ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлаган ва жойнинг узоқ йиллик тарихий ва ҳуқуқий мақомини ҳурмат қилмаслик сифатида баҳолаган.
Қолаверса, улар Исроилни Қуддусдаги ислом ҳамда христиан муқаддас жойларида суверен ҳуқуқи йўқлигини айтган.
Бутун Ал-Ақсо мажмуаси тахминан 144 дуном (тахминан 14,4 гектар) майдон, фақат мусулмонлар учун ибодат жойи ҳисобланади. Мажмуани бошқаришда ягона ҳуқуқий орган эса Иордания Вақфлар ва Ислом ишлар вазирлиги таркибидаги Қуддус Вақфлари ва Ал-Ақсо масалалари бўлимига тегишли.
Вазирлар Исроилни масжид эшикларини дарҳол очишга, Қуддуснинг Эски Шаҳрига кириш чекловларини бекор қилишга ва мусулмон ибодат қилувчиларига масжидга эркин кириш имкониятини беришга чақирди.
Шунингдек, улар халқаро ҳамжамиятни Исроилни Қуддусдаги ислом ва христиан муқаддас жойларига қарши давом этаётган ҳуқуқ бузилишларини тўхтатишга мажбур қилишга чақирди.
2023 йил 7 октябрдан бошланган Ғазо уруши давомида Исроил ҳукумати Шарқий Қуддусга Ғарбий Соҳилдан келаётган фаластинликларнинг ҳаракатини чеклашни кучайтирди, бу эса шаҳарга киришни сезиларли даражада камайтирди.
Исроил 1967 йилда Араб-Исроил уруши давомида Шарқий Қуддусни эгаллаган ва 1980 йилда бутун шаҳарни ўз пойтахти деб эълон қилган, бу эса халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил расмийлари Эрон билан давом этаётган ҳарбий можаро сабаб Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида жума намозини бекор қилганди.
Фуқаролик маъмурияти раҳбари бригада генерали Ҳишам Иброҳим бу қарор Эрон томонидан Исроил ва минтақага қарши жавоб зарбалари берилиши эҳтимоли сабаб хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган.