А Серияда тарихдаги энг тез пенальти белгиланди
Спорт
−
25 Ноябрь 2253 2 дақиқа
Кеча, 24 ноябрь куни А Серия 12-тури доирасида “Пиза” ва “Сассуоло” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Ўйин бошлангандан атиги 5 сония ўтиб, Идрисса Туре жарима майдонида қоидабузарликка учради. Бу ҳолат А Серияда энг тезкор пенальти сифатида тарихга кирди. Бу ҳақда “Lazio press” нашри хабар берди.
Воқеа ўйиннинг дастлабки 5-сониясида содир бўлган жарима майдончаси ичидаги қоидабузарлик билан боғлиқ бўлса-да, кейинчалик учрашув бош ҳаками томонидан ушбу вазият VAR орқали текширтирилди ва пенальти белгиланди. Шу сабабли,д пенальти расмий равишда ўйиннинг 4-дақиқасида амалга оширилди. Шундан сўнг М’Бала Нзола 11 метрлик жарима топидан унумли фойдаланиб, “Пиза” жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, М’Бала Нзола томонидан киритилган гол Италия олий дивизиони тарихидаги энг тезкор пенальти сифатида қайд этилди. Учрашув якунида эса 2:2 ҳисобидаги жанговар дурранг қайд этилди ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, Италия А Серияси 12-турдан сўнг “Рома” жамоаси 27 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Массимилиано Аллегри бошчилигидаги “Милан” жамоаси 25 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, “Наполи” клуби 25 очко билан кучли учликдан ўрин эгаллаган.
Live
Барчаси