А Серияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Спорт
−
02 Декабрь 1592 2 дақиқа
Кеча, 1 декабрь куни Миланда А Сериянинг энг яхшиларини аниқловчи Gran Gala del Calcio маросими бўлиб ўтди. Унда “Наполи” жамоасининг ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей “Йил футболчиси” унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда “Sports” нашри хабар берди.
Миланда бўлиб ўтган тақдирлашда “Наполи” ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей А Сериянинг йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган бўлса, клуб бош мураббийи Антонио Конте эса мавсумнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.
Чемпионлик пойгаси “Интер” ва “Наполи” ўртасида кечганини инобатга олсак, йилнинг рамзий жамоасида ҳам айнан шу икки клуб футболчилари устунлик қилди.
Шунингдек, энг яхши 11 таликка А Серияни тарк этган иккита футболчи Тиджани Рейндерс ҳамда Матео Ретеги ҳам киритилди. Рейндерс ёзги трансфер ойнасида “Милан”дан Англиянинг “Манчестер Cити” жамоаси сафига бориб қўшилган бўлса, Ретеги эса “Аталанта”дан Саудия Арабистонининг “Ал-Қодсия” сафига ўтган эди.
А Серия 2025 йил рамзий жамоаси: Дарвозабон: Свилар (“Рома”).
Ҳимоя: Думфрис (“Интер”), Рраҳмани (“Наполи”), Бастони (“Интер”), Димарко (“Интер”).
Ярим ҳимоя: Мактоминей (“Наполи”), Барелла (“Интер”), Рейндерс (“Милан”).
Ҳужум: Лаутаро Мартинес (“Интер”), Кин (“Фиорентина”), Ретеги (“Аталанта”).
Live
Барчаси