Аграр университет ёниб кул бўлмоқда (видео)
3-саҳифа
−
30 Сентябрь 2024 71678 1 дақиқа
Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, соат 20:10 да Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб борган.
“Ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь