АҚШда қор кўчкиси сабаб 9 нафар чанғичи бедарак йўқолди
Олам
−
18 Февраль 659 1 дақиқа
Бугун, 18 февраль куни АҚШнинг Калифорния штатидаги Серра-Невада тоғлари ҳудудида юз берган қор кўчкиси оқибатида 9 нафар чанғичи бедарак йўқолди. Бу ҳақда BBС хабар берди.
Ҳодиса Таҳоэ кўлининг шимоли-ғарбида, Кастле Пеак ҳудудида содир бўлган. Дастлаб гуруҳда 16 киши борлиги айтилган, бироқ кейинчалик уларнинг сони 15 нафар экани аниқланган.
Хабарларга кўра, камида 6 киши кўчкидан омон қолган ва фавқулодда маёқлар орқали қутқарувчилар билан алоқа ўрнатган. Улар вақтинчалик бошпана қуриб, ёрдам келишини кутишган. 9 нафар чанғичи эса бедарак йўқолган.
Қутқарув ишлари кучли бўрон ва юқори қор кўчки хавфи сабабли мураккаб шароитда олиб борилмоқда. Расмийлар ҳудудда кўчки хавфи ҳануз юқори эканини билдирган.
Мутахасисларнинг билдиришича, 1000 метрдан юқори ҳудудларда яқин 48 соат ичида 2,4 метргача қор ёғиши, шамол тезлиги эса соатига 88 километргача кучайиши мумкин. Кучли об-ҳаво шароити сабабли Таҳоэ кўли атрофидаги айрим чанғи курортлари вақтинча ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари қор бўронида қолиб кетган уч нафар ўзбекистонликни қутқарганди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль