АҚШ Макроннинг Фаластинни тан олиш ташаббусини рад этди

Олам

image

Қўшма Штатлар Франциянинг Фаластин давлатини тан олиш ниятида қўллаб-қувватламади. Бу ҳақда бугун, 25 июль куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“Қўшма Штатлар [Франция Президенти]  Эммануэль Макроннинг БМТ Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини тан олиш режасини қатъиян рад этади”, деб ёзган Рубио.

Давлат котиби Парижнинг қарорини бепарволик деб атади ва бу “фақат ҲАМАС ташвиқотига хизмат қилиши” ва “2023 йил 7 октябрда [Исроилда содир бўлган воқеа] қурбонларига қилинган шапалоқ” эканини иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 июль куни кечқурун Макрон БМТ Бош Ассамблеясининг сентябрда бўлиб ўтадиган сессиясида Франция Фаластин давлатчилигини расман тан олишини маълум қилганди. Унинг фикрича, “энди асосийси Ғазодаги урушни зудлик билан тўхтатиш ва тинч аҳолига ёрдам кўрсатишдир”.

У, шунингдек, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қуролсизлантириш, хавфсизликни таъминлаш ва Ғазони қайта тиклашга чақирди. Макроннинг сўзларига кўра, Фаластин давлатининг ҳаётийлигини кафолатлаш ва “унинг демилитаризациясини қабул қилиш ва Исроилни тўлиқ тан олиш орқали Яқин Шарқдаги барча халқлар хавфсизлигига ҳисса қўшишига рухсат бериш” зарур.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Франция Эммануэль Макрон Фаластин Марко Рубио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг