АҚШ ва Россия фазогирлари космосдан Қозоғистонга қўнди (видео)

Технология

image

Бугун, 9 декабрь куни Америка ва Россия экипажидан иборат “Союз МС-27” космик кемаси космосдаги 8 ойлик сафардан сўнг Ерга муваффақиятли қайтди. Бу ҳақда “Roscosmos” хабар берди.

Маълум қилинишича, кема бугун, 9 декабрь куни Тошкент вақти билан 10:04 да Қозоғистоннинг Жезказган шаҳри яқинидаги дашт ҳудудига қўнган. Экипажда Сергей Рижиков, Алексей Зубрицкий ва Жонни Ким Халқаро космик станцияда муваффақиятли ишлаган ва 2025 йилнинг кузидан бери орбитада илмий ҳамда техник тадқиқотлар олиб борган.

2025 йил 8 апрель куни “Союз МС-27” Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан учирилган эди. Улар “Expedition 73” таркибига мансуб бўлиб, мазкур экспедиция доирасида станцияда бир қатор космик чиқишлар, илмий тажрибалар ва техник хизматлар амалга оширилган.

Кеманинг Қозоғистондаги даштга режа бўйича қўниши миссиянинг тўлиқ муваффақият билан якунланганидан далолат беради ҳамда навбатдаги парвозларнинг ҳам режа асосида давом этишини кўрсатади.

Маълумот ўрнида, Союз миссиялари АҚШ ва Россия ўртасидаги кўп йиллик космик ҳамкорлик анъанаси ҳисобланади. Геосиёсий зиддиятларга қарамай, космосдаги ҳамкорлик давом этмоқда. 2025 йилда “Союз МС-27” экипажи таркибида америкалик астронавт Жонни Ким ва россиялик космонавтлар биргаликда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдироқ Хитой 3 нафар астронавт ва 4 та сичқонни космосга учиргани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон Америка Союз МС-27 космик ҳамкорлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг