АҚШда 5 та “права”си бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди 

3-саҳифа

image

Американинг Аризона штатида бешта ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган 29 ёшли ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этгандан кейин ҳибсга олинди. Бу ҳақда АҚШ Чегара патруль хизмати (US Border Patrol Yuma Sector) хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 19 ноябрь куни АҚШнинг Аризона штати, Кварцит шаҳри яқинида автоҳалокат содир бўлган. Ҳодиса тафсилотлари маҳаллий полиция томонидан ўрганилганда, ўзбекистонлик эркакда 5 та ҳайдовчилик гувоҳномаси борлиги аниқланган. Унга Нью-Йоркда 2 та, Огайо штатида эса 3 та ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган.

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари юк машинаси ва тиркамани воқеа жойидан олиб кетгач, ҳайдовчининг шахсий маълумотларини текширишни бошлашган.

Текширув давомида бу шахс 2023 йил апрель ойида АҚШга ноқонуний равишда киргани аниқланган. Жорий йилнинг июль ойида иммиграция судьяси уни депортация қилиш ҳақида қарор чиқарган, бироқ у бу буйруққа бўйсунмай, атайлаб мамлакатда қолган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқаросининг иши яна депортация жараёнига кўриб чиқиш учун тегишли идораларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 31 ёшли ўзбек муҳожири А.Б.ни террорчилик ишларида алоқадорликда гумон қилган ҳолда ҳибсга олганди. Кейинроқ у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2 моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирилаётган маълум бўлди.  

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ ўзбекистонлик Аризона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг