АҚШда бир соҳа олимлари сирли равишда ғойиб бўла бошлади
Олам
−
24 Март 15814 2 дақиқа
АҚШда мудофаа соҳаси олимлари сирли равишда ғойиб бўлмоқда. Бу ҳақда кеча, 23 март куни ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мутахассислар 2025 йилнинг ўрталаридан бошлаб йўқола бошлаган. Уларнинг барчаси бир соҳада: “Илғор аэрокосмик двигателлар, плазма физикаси, термоядровий синтез, ракета технологиялари” йўналишида ишлаган. Хусусан, Боуз ўтган йилнинг июнь ойида аэрокосмик муҳандис Моника Хасинто Резанинг изсиз йўқолганини эслатиб ўтган. Журналист унинг жасади ҳали ҳам топилмаганига эътибор қаратган. Шунингдек, 2026 йилнинг март ойида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги генерал-майори, номаълум учувчи жисмларни ўрганиш билан шуғулланган Уильям Нил Маккасланд ғойиб бўлган.
Боуз айрим олимларга нисбатан суиқасд уюштирилганини қайд этган. Масалан, Массачусетс технология институти Плазма фанлари ва термоядровий синтез маркази директори Нуно Лоурейро, шунингдек, Калифорния технология институти астрофизиги Карл Гриллмэйр отиб ўлдирилган. Улар омон қолмаган. Журналист ушбу ҳодисаларнинг барчаси шунчаки тасодиф эканлигига шубҳа билдирмоқда.
“Бу ҳолатлар даҳшатли ўхшашликни намоён этмоқда, айниқса Реза ва Маккасланднинг сайр вақтида ғойиб бўлиши”, деб ёзган у.
Шу билан бирга, АҚШнинг расмий идоралари, жумладан, Федерал қидирув бюроси ва маҳаллий полиция бошқармалари ушбу ҳодисалар ўртасида боғлиқлик борлиги ҳақида баёнот бермаган. Ҳар бир ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Live
Барчаси