АҚШда хоккей ўйини пайтида оммавий отишма содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
11:18 3833 2 дақиқа
АҚШнинг Род-Айленд штатида кеча, 16 февраль куни ёшлар орасида ўтказилган хоккей ўйини вақтида отишма содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши оғир яраланди. Бу ҳақда CNN хабар беради.
Маълум қилинишича, воқеа Паутакет шаҳридаги муз аренасида ўйин давом этаётган пайтда юз берган. Полиция маълумотига кўра, Роберта Эспосито исми билан танилган гумондор ўқ узганидан сўнг ўз жонига қасд қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қотил ўз оила аъзоларини нишонга олган бўлиши мумкинлигини билдирган.
Хабарга кўра, отишма ўйин ўртасида, жамоа захира ўриндиқлари ортида бошланган. Ўйинчилар ва мураббийлар ўқ овозлари янграгач, яширинишга уринган. Баъзи ўқувчилар муз майдонига сакраб тушиб, кийиниш хоналарига олиб борувчи чиқиш эшигига югурган.
Род-Айленднинг сенатори Рид Жек ижтимоий тармоқларда ёзишича, томошабинлардан бири ҳужумчини қуролсизлантиришга ҳаракат қилган. Полиция раҳбари бу ҳаракат фожеанинг тезроқ якунланишига ёрдам берганини айтган. Жароҳатланган уч киши эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Мактаб маъмуриятлари ўйинда қатнашган барча ўқувчилар соғ-саломат эканини билдирган. Норт-Провиденс тумани раҳбари Жозеф Гоҳо воқеа томошабинлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтган. Сейнт Рафаэль Академияси мактаблари ҳам ўз ўқувчилари жабрланмаганини тасдиқлаган.
Маълумотларга кўра, бу йилнинг дастлабки 47 кунида АҚШда қайд этилган 41-оммавий отишма ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тумблер-Риж шаҳри ўрта мактабида содир бўлган отишма оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлдган эди.
Эъзоза Олимова
Live
Барчаси